Абдулазиз Камилов Пекинда Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди

© REUTERS / Wu Hong / PoolГлава МИД КНР Ван И и глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов
Глава МИД КНР Ван И и глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик" номли Афғонистон бўйича бўлажак конференция кун тартибига алоҳида эътибор қаратишди

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Хитой Халқ Республикасига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Пекин шаҳрида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган "Тошкент анжумани" ўтказишни таклиф қилди

"Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг муҳим масалалари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёвнинг 2017 йил 11-13 майдаги давлат ташрифи ва Хитой раҳбарияти билан музокаралари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди", — дейилади хабарда.

Суҳбат чоғида вазирлар "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик" номли Афғонистон бўйича бўлажак конференция кун тартибига алоҳида эътибор қаратишди.

Конференция Ўзбекистон ва Афғонистоннинг қўшма ташаббусига кўра Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0