Ўзбекистон спорт делегацияси Пхёнчханга етиб борди

© НОК УзбекистанаСпортивная делегация Узбекистана прибыла в Пхенчхан
Спортивная делегация Узбекистана прибыла в Пхенчхан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эртага, 8 февраль куни Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги мамлакат спорт делегацияси Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш расмий маросимида иштирок этади

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Жанубий Кореяда ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси Пхёнчхан шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон делегацияни Кореяда ташкилий қўмита вакиллари ва бир гуруҳ ўзбекистонлик спорт мухлислари кутиб олдилар.

Эртага, 8 февраль куни Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги мамлакат спорт делегацияси Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат  байроғини кўтариш расмий маросимида иштирок этади. 9 февраль куни эса Пхёнчханда XXIII қишки Олимпиаданинг тантанали очилиш маросими ўтказилади.

© НОК УзбекистанаЎзбекистон спорт делегацияси Пхёнчханда
Спортивная делегация Узбекистана прибыла в Пхенчхан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон спорт делегацияси Пхёнчханда

Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге айни пайтда АҚШда ўқув-машғулот йиғинларини давом эттираётгани сабабли Жанубий Кореяга 11 февраль куни етиб боради. У 16 февраль куни “Gangneung Ice Аrena” муз саройида фигурали учишнинг қисқа дастурида чиқиш қилса, 17 февралда эркин дастурда ўз омадини синаб кўради.

Комилжон Тўхтаев 18 февраль куни тоғ чанғисининг гигант слалом баҳсларида иштирок этади. 22 февралда эса слалом бўйича мусобақада қатнашади. Тоғ чанғиси бўйича беллашувлар “Yongpyong Alpine Centre” мажмуасида бўлиб ўтади.

Қишки Олимпия ўйинларида спортчилардан ташқари ўзбекистонлик ҳакам ҳам иштирок этади. Фигурали учиш бўйича халқаро тоифадаги ҳакам Саодат Нуманова ўйинларда ҳакамлик вазифасини бажаради.

Янгиликлар лентаси
0