Актёр Владимир Машков нима учун ўзбекчани ўрганишга мажбур бўлди

© Foto, PR-служба телекомпании НТВКинорежиссер Карен Оганесян с актером Владимиром Машковым во время съемок фильма "Медное солнце"
Кинорежиссер Карен Оганесян с актером Владимиром Машковым во время съемок фильма Медное солнце - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқинда Ўзбекистонда Владимир Машков бош ролни ижро этган фильмни суратга олган россиялик таниқли кинорежиссёр Карен Оганесян ушбу диёр ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik, Алексей Стефанов. Биз учрашганимизда кинорежиссёр Карен Оганесян таъкидлаган биринчи нарса "Мис қуёш" фильми Ўзбекистонда суратга олинган бўлса-да, фильм сюжети ушбу давлатга тааллуқли эмаслигини албатта айтиб ўтиш даркорлиги бўлди. Кадрда Марказий Осиёдаги номи кўрсатилмаган республика, СССР тарқалиши фонида ҳарбий воқеалар содир бўлган шарқ шаҳри.

"Бу фильм умумий тарихимизнинг уч куни, совет қўшинлари Марказий Осиёдаги мамлакатлардан бирини тарк этаётиб дирижёр бошчилигидаги ҳарбий оркестрни унутиб қолдиргани ҳақида. Ва ҳеч ким жиддий қабул қилмайдиган бу йигитлар ўзлари ва яқинларини ҳимоя қилиш учун қўлларига қурол олишади. Улар кун давомида тинч аҳоли ва ўзларини қутқариш учун ёрдам келишини кутиб жанг қиладилар", — дейди Оганесян.

© Foto, PR-служба телекомпании НТВ"Мис қуёш" фильмининг суратга олиш жараёни
Съемки фильма Медное солнце  - Sputnik Ўзбекистон
"Мис қуёш" фильмининг суратга олиш жараёни

Режиссёрнинг таъкидлашича, фильмдаги вазият Арманистон бўладими, Грузия бўладими ва ёки бошқа республика бўладими, "миллатидан қатъи назар оға-инидек яшаган одамлар бирданига бир-бирларига душманга айланган, нима қилишни билмай қолишган" ўша даврга тааллуқли. Шунингдек, бу фильм оддий ҳаёт кечирувчи, аммо уруш гирдобида қаҳрамонга айланган ва ўз бурчларини бажарган —ҳаётлари эвазига тинч аҳолини қутқарган кишилар ҳақида, дейди кинорежиссёр.

"Суратга олиш ишларининг асосий қисми Хива шаҳрида бўлиб ўтди. Бу шаҳарда вақт гўё тўхтаб қолгандек десак ҳам кам. Чунки агар бу ердаги сунъий йўлдош антенналарини олиб ташланса, ўзингизни гўё вақт машинасида ўтган асрнинг 60-, 70-, 80-, 90-йилларига келиб қолгандек ҳис қиласиз. Биз реал вазиятда кўчаларда, уйларда суратга олиш ишларини бажардик, атиги 600 квадрат метр саҳна майдонини қурдик, бу ҳам бўлса ҳарбий қисм учун. Бошқа исталган жойда кино суратга олиш мумкин эди. Хивада вақт жуда ҳам чиройли тўхтаб қолган. Бу эса жуда муҳим. Биз севадиган манзара, шарқ муҳити ҳар бир қарич жойда мужассам. Фильмни монтаж қилар эканман, бу манзара кўзни жуда қувонтирмоқда", — дейди россиялик режиссёр.

© Foto, PR-служба телекомпании НТВ"Мис қуёш" фильмининг суратга олиш жараёни
Съемки фильма Медное солнце  - Sputnik Ўзбекистон
"Мис қуёш" фильмининг суратга олиш жараёни

Суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонда икки ой яшади. Ундан бир ҳафтага яқин вақт давомида Тошкентда суратга олиш ишлари бўлиб ўтди, қолган вақт Хивада бўлишди.

"Жуда кўпчилик биз билан ишлашни истади. Кўп одамлар бизга ёрдам берди. Аммо айримлар бизни тушунишмади, қандай қилиб бунчалик кўп ишлаш мумкин деб ўйлашди, чарчаб, уйларига кетиб қолишди. Айтайлик, ҳайдовчилар билан боғлиқ бир воқеа — уларни ишлагани чақирамиз, бир неча соат давомида улар билан ҳеч ким гаплашмайди, улар кути-кутиб, охири бизнинг керагимиз йўқ экан деб ўйлаб кетиб қолишади. Ёки тушлик вақти бўлиши билан ишни тўхтатишади. Арманистонда туғилиб-ўсганим иш берди, кавказлик ва шарқликларнинг феъл-атворини биламан. Оғир вазиятларда ҳам одамлар билан тил топиша олдим, кўп нарсани ҳазилга буриб юбордим", — деб кулади Оганесян.

Кинорежиссёр доим кадр ортида бўлгани учун уни кўчада ҳеч ким танимаслигига кўникиб қолган. Аммо Владимир Машков Хивада бемалол юра олмади.

© Foto, PR-служба телекомпании НТВ"Мис қуёш" фильмининг суратга олиш жараёни
Съемки фильма Медное солнце - Sputnik Ўзбекистон
"Мис қуёш" фильмининг суратга олиш жараёни

"Владимир Львовичга ҳатто унинг қаҳрамони, дирижёр Корякиннинг мўйлови ҳам ёрдам бермади. Мўйлов қўйиб олса ҳам уни ҳамма — маҳаллий аҳоли ҳам, сайёҳлар ҳам таниб қолишди. Россиялик сайёҳлар у Тошкентдан минг чақирим узоқдаги шаҳарда нима қилиб юрганини тушунмай ҳайрон бўлишарди. Охири Машков ўзбек тилида бир нечта гапларни ўрганди ва уни таниб қолганларга ўзбекчалаб "мени ким биландир адаштиряпсиз" деб жавоб қайтариб юрди", — кулади Оганесян.

"Об-ҳаво билан эса омадимиз келди. Қуёш керак эди ва у доимо чиқиб турди. Баъзида совуқ бўлди, лекин чидаса бўладиган даражада. Мен Ўзбекистон йил бўйи шунчалар кўп, чиройли, мазали нарсалар етишадиган ажойиб замин эканлигини билмаган эканман. Табиати мени ҳайратга солди, мен бунчалик чиройли деб ўйламагандим. Тоғлари, халқи! Баъзида мен ўзимни худди Арманистонда юргандек, фақат одамлар бошқа тилда гапиришаётгандек ҳис қилдим", — дейди режиссёр.
Кинорежиссёр тинч-осойишта шаҳардан Москвага қайтгач, бир ҳафта ўзига келолмаганини айтди.
"Жудаям оғир бўлди — худди роса ичкилик ичиб, эртасига бошим оғригандек ҳис қилдим ўзимни. Тунлари эса тушимга суратга олиш ишлари кирар, бир қаҳрамонни ўлдиришни унутганимиз ёки бошқа қаҳрамонни ўлдириб қўйганимиз ёдимга тушиб уйғониб кетардим. Ҳозир анча ўзимга келдим ва Ўзбекистонда ўтказилган икки ойни ҳеч қачон унутмайман", — деди Карен Оганесян.

 

Янгиликлар лентаси
0