Екатеринбургда Ўзбекистон консулхонаси очилишига нима халал бермоқда?

© Минсельхоз РФРоссия и Узбекистан, сотрудничество
Россия и Узбекистан, сотрудничество - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир неча ой олдин Россиянинг бешта шаҳрида Ўзбекистон консулхоналари очилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Екатеринбургда Ўзбекистон элчихонаси очилишига “техник масала” халал бермоқда, деди Свердловск вилояти ташқи иқтисодий алоқалар вазири Василий Козлов, РИА Новости хабарига асосан.

“Бу ҳукуматлараро шартнома масаласи. Свердловск вилояти ушбу борада ўз зиммасига олинган вазифаларини бажариб бўлган ёки аниқ бажарилади. Биз федерал ҳукумат ва Ўзбекистон томонидан қарор қабул қилинишини кутмоқдамиз. Ҳал қилиниши керак бўлган техник масала бор. Гап Россия учун муқобил тадбирлар ҳақида кетмоқда”, — деди Козлов.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ой олдин Россиянинг бешта шаҳрида Ўзбекистон консулхоналари очилиши ҳақида хабар берган эдик. Консулхоналар Санкт-Петербург, Қозон, Ростов-на-Дону, Екатеринбург, Владивосток шаҳарларида очилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0