Фарғонада дори нархини белгилаш тартибини бузган дорихона ёпилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишВитрина с лекарственными препаратами
Витрина с лекарственными препаратами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини шакллантириш тартибини бузган дорихона номини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғонадаги лицензияси тугатилган дорихонага оид маълумотларни эълон қилди.

Вазирлик сайтида маълум қилинишича, дорихонада дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини шакллантириш тартиби қўпол бузилганлиги аниқланган.

© Минздрав УзбекистанаСоғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида берилган маълумот
Реестр работников аптек и филиалов, действие лицензии которых было прекращено вследствие выявленных нарушений законодательства - Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида берилган маълумот

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти қарори асосида тиббиётда кенг қўлланиладиган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар жорий этилган бўлиб, юридик шахслар томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига нарх белгилаш тартиби қўпол бузилгани учун лицензияни бекор қилиш кўзда тутилган.

Нархлар даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича Республика комиссияси томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун жаҳон нархлари конъюнктурасини таҳлил қилиш асосида ўрнатилган тартибда ҳар чоракда белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0