Америка Ўзбекистонга инновацион ривожланиш стратегияси борасида ёрдам беради

© Sputnik . SputnikРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Boston Consulting шунингдек, республикадаги бугунги ҳолат ва ривожланиш даражасини ҳам ўрганади

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистон инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишга Американинг Boston Consulting компаниясини жалб этишни кўзламоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Америкалик экспертлар замонавий рақобат шароитларида ҳудудлар ва саноат соҳаларини изчил ривожлантиришга янгича ёндашувларни таклиф этувчи инновацион ривожланиш Миллий стратегиясини ишлаб чиқишга ёрдам беришлари режалаштирилмоқда.

Посетители выставки - Sputnik Ўзбекистон
Инновация, инновация, инновация: бизга у нимага керак?

"Биз Америка томони билан умумий техник вазифаларни келишиб олдик. Жорий йилнинг апрелида стратегия тайёр бўлиши лозим. Унга иқтисодиёт реал сектори, қурилиш саноати, ёқилғи-энергетика комплекси ва транспорт инфраструктураси соҳаларини инновацион ривожлантириш бўйича вазифалар киритилади. Шунингдек, унда ҳар бир ҳудудни, хусусан, ҳудуддаги устувор соҳаларни ривожлантириш муҳимлиги ҳам кўзда тутилади", — деди Sputnik мухбирига Инновацион ривожланиш вазирлигидаги манба.

Boston Consulting шунингдек, республикадаги бугунги ҳолат ва ривожланиш даражасини ҳам ўрганади.

"Масалан, бугунги кунда иқтисодиёт ва аҳолини электр энергияси билан таъминлашдаги реал кўрсаткичларни аниқлаш жуда муҳим. Саноат жадал ривожланганида электрга бўлган талаб бир неча мартага ошади, шу боис талаб қандай бўлишини режалаштиришимиз, олдиндан керакли қувватларни тайёрлашимиз даркор бўлади. Ҳар бир соҳа бўйича шундай иш олиб борилади", — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Инновацион ривожланиш вазирлиги ўтган йилнинг ноябрида илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган эди.

Янгиликлар лентаси
0