Кристиан Карамбё Жаҳон чемпионати кубогини Тошкентга олиб келди

Oбуна бўлиш
Кубок 7 февраль куни Туркманистон пойтахти Ашхободга олиб кетилади

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sutnik. Coca-Cola Trophy Tour доирасида футбол бўйича жаҳон чемпионатининг асосий соврини Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда championat.asia хабар бермоқда.

Кубок чемпионата мира 2018 по футболу - Sputnik Ўзбекистон
Февралда футбол бўйича жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинади

Нашрнинг хабар беришича, кубок билан бирга Ўзбекистонга франциялик футбол юлдузи, жаҳон ва Европа чемпиони  Кристиан Карамбё ҳам ташриф буюрди. Меҳмонларни ЎФА вице президенти Умид Аҳмаджонов кутиб олди.

Бир неча дақиқадан сўнг Хаятт меҳмонхонасида мундиал совринига бағишланган матбуот-анжумани ўтказилади.

Кубок 7 февраль куни Туркманистон пойтахти Ашхободга олиб кетилади.

Футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати 2018 йил 14 июндан 15 июлига қадар бўлиб ўтади. Чемпионат учрашувларига Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Москва, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Самара, Санкт-Петербург, Саранск ва Сочи шаҳарлари мезбонлик қилади.

Янгиликлар лентаси
0