Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Камилов Хитойга боради

Oбуна бўлиш
Ташриф дастурига кўра Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Йи, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилади

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитойга расмий ташриф билан боради, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Вазир Камиловга биринчи ўринбосар тайинланди
"2018-йилнинг 6-7-феврал кунлари Ўзбекистон Республикаси Таҳқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикасида расмий ташриф билан бўлади", — деб таъкидланган хабарда. 

Ташриф дастурига кўра ХХР Ташқи ишлар вазири Ван Йи, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилади.

Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Хитой мулоқотини янада фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақа ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0