ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 6 февралдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг расмий курси 11,18 сўмга кўпайди ва 8186,95 сўмни ташкил қилди.
Евронинг курси эса 50,72 сўмга кўтарилиб, 10196,85 сўмни ташкил қилди.
Шунингдек, Россия рубли 38 га тийинга арзонлашиб, 144,86 сўмни ташкил қилди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.