Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарба оқибатида 30 дан ортиқ жангари йўқ қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 3 феврал куни Россиянинг Су-25 самолёти Суриянинг Идлиб вилоятида уриб туширилди. Учувчи самолётни тарк этишга улгурган, лекин жангарилар билан бўлган жангда қурбон бўлган. Самолёт "Жабҳат-ан-Нусра" жангарилари томонидан, кўчма зенит-ракета қурилмаси ёрдамида уриб туширилган.
Россия ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган самолёт Идлиб вилоятидаги тинчлик ўрнатиш ҳудуди устидан навбатчи парвоз амалга ошираётган вақтида зарбага учраган.