Шавкат Мирзиёев навбатдаги бор дунёнинг энг обрўли сиёсатчилари рўйхатига киритилди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев на неформальной встрече глав государств СНГ
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев на неформальной встрече глав государств СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда қатор ўзгаришлар содир бўлаётгани эътироф этилган: ўнлаб сиёсий маҳбуслар озод қилиниши, қарийб уч минг киши авф этилиши, минглаб одамлар махсус хизматларнинг "қора рўйхати"дан ўчирилиши, ОАВ илгари таъқиқланган мавзуларни кўтариб чиқа бошлаши шулар жумласидан

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёев яна халқаро вазиятга ўз таъсирини кўрсатган машҳур инсонлар рўйхатидан жой олди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев выступает на 72-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в штаб-квартире ООН в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Туркия нашри Шавкат Мирзиёевни дунёни ўзгартираётган етакчи 10 раҳбар рейтингига киритди
Испаниянинг етакчи таҳлилий марказларидан бири — Барселона халқаро муносабатлар маркази (CIDOB) 2017 йилда халқаро вазиятга ўз таъсирини кўрсатган машҳур инсонлар ҳамда воқеаларнинг 40 банддан иборат рўйхатини эълон қилди.

Рўйхат тўпловчилари тақдим этган маълумотларда қайд этилишича, Ўзбекистон етакчиси мамлакат президенти этиб сайланганидан сўнг "сифат жиҳатдан янги муҳит ва некбинлик бошлангани ва буни кўпчилик кутмагани" муносабати билан эътибор қозонган.

Рейтинг маълумотларида, жумладан, қуйидаги фикрлар ҳам қайд этилган: "Бугун Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида "алоҳида баҳор"ни кечирмоқда. У ўз фаолиятининг биринчи куни давомидаёқ барча прогноз ва қолипларни синдиргани ҳолда мамлакатни очиқлик сари етаклаш жараёнининг ташаббускори бўлди. Бу жараённи ўзбек халқи аллақачон жиддий ҳис этмоқда. Ўнлаб сиёсий маҳбуслар озод қилинди, қарийб уч минг киши авф этилди, минглаб одамлар махсус хизматларнинг "қора рўйхати"дан ўчирилди, матбуот илгари таъқиқланган мавзуларни кўтариб чиқа бошлади. Бундай чора-тадбирлар қўшни мамлакатлар билан муносабатларни яхшилаш бўйича дипломатик ташаббуслар билан биргаликда мамлакат ичкарисида ва унинг ташқарисида ҳам кўпчилик кутмаган некбинликни уйғотгани ҳолда Ўзбекистонда янги муҳитни яратди".

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев 2016 йил якунлари бўйича ҳам Барселона халқаро муносабатлар маркази (CIDOB) рўйхатидан жой олган эди.

Ўшандаёқ Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ташқи сиёсатида янги тамойилларни кутиш мумкинлиги қайд этилган эди.

Янгиликлар лентаси
0