Тошкентда 2018 йилда ўртача маош 3 миллион сўмни ташкил этади

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида 2012 йилдан буён ойлик маошлар миқдори 3 баробар, пенсиялар миқдори икки баробар ошган.

ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Тошкент шаҳрида 2018 йилда ўртача маош 3 млн сўмдан ошади, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Тошкент шаҳрининг 2012-2017 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий натижаларига кўра, 2017 йилда  пойтахтда ўртача ойлик маош миқдори – 2 818 000 сўмни, ўртача ойлик пенсия эса — 692 000 сўмни ташкил этган.

Белгиланган режа ва прогноз кўрсатгичларига кўра, жорий 2018 йилда Тошкент шаҳрида ўртача ойлик маош миқдори – 3 096 000 сўмга етказилади, ўртача пенсиялар миқдори – 805 000сўмдан ошади.

Ҳужжатда қайд этилишича, ойлик маошлари ҳажми 2012 йилдан бери уч баробар, пенсиялар икки бараварга ошган.

Янгиликлар лентаси
0