МОСКВА, 4 фев — Sputnik. Ушбу дам олиш кунлари, 3-4 февралда Москва энг кучли қор ёғини бўлиб ўтмоқда. Икки кун давомида ёққан қор қалинлиги 40 см дан ошди. Синоптиклар хабарига кўра бундай кучли қор ёғини охирги 100 йилда кузатилмаган.

Москвада қалин қор ёғди
© Sputnik / Иван Секретарев
/ Москва бўйлаб 370га яқин дарахтлар қулаб тушган, бир киши қурбон бўлган бир неча киши жароҳатланган. Москва метросининг, бир қисми ер устидан ўтган, Фили йўналишида, темир йўлга дарахт қулаб тушиши оқибатида метрополитен ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Шунингдек симлар узилиши ва дарахтлар қулаши оқибатида бир неча трамвай йўналишлари ҳам вақтинча ишламаяпти.

Москвада қалин қор ёғди
© Sputnik / Иван Секретарев
/ Якшанба куни Москвада қор қатламининг умумий қалинлиги 60 сантиметрдан ошиши кутилмоқда. Феврал ойи учун одатий норма эса — 35 см.
Ушбу қор уюмларини тозалаш учун ўаҳар кўчаларида 15 минг техника 70 минг ишчилар ишламоқда. Ўтган сутка давомида шаҳардан 800 минг кубометр қор олиб чиқиб кетилган.
© Sputnik / Олег Голод / Медиабанкка ўтишМосквада қалин қор ёғди. Коммунал хизмат ишчилари йўл устига қулаб тушган дарахтни олиб ташлашмоқда

Москвада қалин қор ёғди. Коммунал хизмат ишчилари йўл устига қулаб тушган дарахтни олиб ташлашмоқда
© Sputnik / Олег Голод
/ Шаҳарнинг асосий кўчалари ҳар тўрт соатда махсус автомобиллар ёрдамида супурилмоқда ва қор эритувчи реагентлар, мармар кукуни билан ишлов берилмоқда.
Москва шаҳар транспорти тизими кучайтирилган тартибда ишламоқда. Метрополитеннинг 1800 дан ортиқ ходимлари кириш йўлаклари ва метрополитенга яқин ҳудудларни тозаламоқда.
© Sputnik / Олег Голод / Медиабанкка ўтишҚалин қор туфайли айрим йўналишларда трамвайлар ҳаракати тўхтаб қолди

Қалин қор туфайли айрим йўналишларда трамвайлар ҳаракати тўхтаб қолди
© Sputnik / Олег Голод
/ Об-ҳаво туфайли Москва аэропортларида ушлаб қолинган авиапарвозлар сони 100дан ошди. Якшанба куни кечқурун ҳаво ҳарорати —10 даражагача совиши кутилмоқда.

Москвада қалин қор ёғди
© Sputnik / Олег Голод
/