Коллежларда ўқиш пуллик бўлади

Oбуна бўлиш
Коллежлар давлат таъминотидан чиқарилади, бепул ўқиш фақат кам таъминланган оилалар учунгина сақланиб қолади.

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон коллежлари пуллик ўқув тизимига ўтмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири, президент қарорига асосан.

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб олдинги, 11-йиллик мажбурий таълим тизимига ўтиш муносабати билан коллежлар фаолиятини қайта ташкиллаштиришга қарор қилинди. Бундан буён ўзбекистондаги барча коллеж туридаги ўқув муассасаларида ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Бепул  ўқиш фақат алоҳида тоифадаги фуқаролар, жумладан кам таъминланган оилалар учун сақланиб қолади.

Қарорда айтилишига кўра, давлат бепул ўқиш учун грантлар ажратади. Грант асосида ўқишни битирган талабалар ўз касби бўйича вилоятларда камида 3 йил меҳнат қилишлари шарт бўлади.

Ҳужжатда қайд этилишига кўра, коллежларнинг давлат томонидан молиялаштирилиши режали тартибда қисқартириб борилади. Уч  йилдан кейин эса, 2017 йилда ўқишга кирган талабалар битирганидан сўнг, коллежларнинг давлат томонидан молиялаштирилиши тўхтатилади.

Шундан сўнг коллежлар ўқувчиларининг контракт пули, улар бириктирилган муассасалар, саноат корхоналари ва банклар ҳомийлиги асосида кун кечиради.

Бегзод Раҳмонов тайёрлади.

Янгиликлар лентаси
0