ТОШКЕНТ, 3 фев – Sputnik. Тошкент шаҳрида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати бригадаси шахсий таркиби тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудида маълум бир яшаш жойига эга бўлмаган фуқароларга ёрдам кўрсатмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
© ГУВД г. ТашкентаЯшаш жойига эга бўлмаган шахслар тиббиёт муассасаларига жойлаштирилди
Яшаш жойига эга бўлмаган шахслар тиббиёт муассасаларига жойлаштирилди
Жумладан, 2018 йил 2 февралдан 3 февраль кунига қадар юқорида кўрсатиб ўтилган тоифадаги 30 нафар шахс жойлардаги тиббий муассасаларга жойлаштирилиб, уларга малакали биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, иссиқ овқат ҳамда ётоқ жойи билан таъминландилар.
Матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур йўналишдаги тадбирларни ўтказиш давом этмоқда.