ТОШКЕНТ, 3 фев – Sputnik. Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказди.
Тожикистонлик футзалчиларга қарши бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон вакиллари 4:2 ҳисобида ғалабага эришишди.
Голларга Дилшод Раҳматов, Даврон Чориев, Машраб Одиловлар муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзалчилари дастлабки ўйинда Жанубий Корея терма жамоасини 13:2 ҳисобида мағлубиятга учратишганди.