2018 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи миқдори маълум қилинди

Oбуна бўлиш
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқишда энг кам ойлик иш ҳақининг йил бошидаги миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади ва энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам ўзгармайди

ТОШКЕНТ, 2 фев – Sputnik. Адлия вазирлигининг Телеграмдаги расмий каналида 2018 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи миқдори ҳақида маълумот берилди.

Деревянные счета - Sputnik Ўзбекистон
Юридик шахслар учун даромад солиқлари умумлаштирилди

Маълум қилинишича, 2018 йил учун тасдиқланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрларига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 5 бараваригача бўлган даромаддан 7,5 фоиз миқдорда, энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлган даромаддан 16,5 фоиз миқдорда ва энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан юқори даромаддан 22,5 фоиз миқдорда ундирилади.

Энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача, яъни 172 минг 240 сўмгача бўлган даромадлар солиққа тортилмайди.

Хабарда айтилишича, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқишда энг кам ойлик иш ҳақининг йил бошидаги миқдори (2018 йил 1 январь ҳолатига 172 минг 240 сўм)дан келиб чиқиб ҳисобланади ва энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам ўзгармайди.

Янгиликлар лентаси
0