Хива Испаниянинг Авила шаҳри билан биродарлашиши мумкин

Oбуна бўлиш
Авила 1985 йилда, Хива эса 1989 йилда ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Хива ва Авила шаҳарлари ҳокимиятлари бу икки шаҳарни биродарлашган шаҳарлар деб эълон қилиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда "Турпром" портали Хива ҳокими Эркин Яқубовга асосланиб хабар берди.

Заповедник Ичан Кала . Город Хивы - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Хива ва Хоразмга келадиган туристлар сонини 2 бараварга оширмоқчи

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон делегацияси Испанияда бўлиб ўтган FITUR-2018 йирик халқаро туристик ярмаркасида иштирок этди.

"Биз Авила ва Хива шаҳарлари ўртасида жуда кўп умумий жиҳатларни кўрдик. Тарихий меросни сақлаб қолиш ва Авилага туристларни жалб этиш борасидаги тажриба таҳсинга лойиқ. Испаниялик ҳамкорлар туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш билдиришмоқда", — деди Яқубов.

Унинг сўзларига кўра, ҳар икки шаҳар қалъа шаҳарлар ҳисобланади. Уларга фақат дарвозалар орқали кириш мумкин. Хивада тўртта, Авилада олтита дарвоза бор. Авила 1985 йилда, Хива эса 1989 йилда ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Янгиликлар лентаси
0