Қаршида Ислом Каримов ҳайкали очилди

© Пресс-служба президента РУзПамятник Ислама Каримова в городе Карши
Памятник Ислама Каримова в городе Карши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги арафасида Қарши шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали очилди.

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Бугун Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали очилди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Ҳайкал очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Ушбу кунларда Ўзбекистонда Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда. Барча вилоятларда хотира тадбирлари бўлиб ўтмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳайкал Ўзбекистон шаҳарларида Ислом Каримовга ўрнатилган учинчи ҳайкал бўлади. Бундан олдин Тошкент ва Самарқандда ўрнатилган ҳайкаллар ҳақида хабар берган эдик.

 

Янгиликлар лентаси
0