АҚШ давлат департаментининг йирик амалдори Ўзбекистонга келади

© SputnikГосударственный департамент США
Государственный департамент США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда Уэллс юқори лавозимдаги мансабдорлар билан учрашиб, халқаро ва ҳудудий хавфсизлик соҳасида эришлиган ютуқларни муҳокама қилади

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича биринчи ўринбосари Элис Уэллс Ўзбекистонга келади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

АҚШ элчихонаси хабарига кўра, Элис Уэллс 30 январь куни Лондонга бўлган қисқа хизмат сафарини якунлаб, Тошкентга учади.

“Тошкентда Уэллс юқори лавозимдаги  расмий шахслар билан учрашиб, улар билан Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида халқаро ва ҳудудий хавфсизлик ҳамда иқтисодиёт соҳасида эришлиган ютуқларни муҳокама қилади”, — дейилган элчихона хабарида.  

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Ўрта Осиёни “С5+1” ёки “Катта Марказий Осиё” шаклидаги ўйинларга жалб қилмаслиги кераклигини айтиб ўтган эди.

“Марказий Осиё мамлакатлари олдига ё Жануб ё Шимол каби танлов қўймасдан, уларга барча томон билан конструктив суҳбат олиб боришга имкон яратиб бериш керак. Шунингдек, АҚШ ушбу мамлакатларнинг ШҲТ, КХШТ, МДҲ, ЕОИИ каби ташкилотлари доирасида мажбуриятлари борлигини ҳам ҳурмат қилиш керак”, — деган эди Сергей Лавров.

Янгиликлар лентаси
0