ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 30 январдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 11,84 сўмга ошди ва 8175,77 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 167,36 сўмга қимматлашиб, 10146,13 сўмга етган.
1 Россия рубли 1,16 сўмга қимматлаб, 145,24 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.