ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Қирғизистон пойтахтида жойлашган электр станцияда кучли авария содир бўлди. Авария ва кучи совуқ тушиши оқибатида юз минглаб одамлар уйида ҳаво ҳарорати пасайиб кетган, деб хабар қилди РИА Новости "Электр станциялар" ОАЖ матбуот хизматига таянган ҳолда.
Бишкек шаҳрида ягона бўлган электр станцияда кучли совуқ шароитида 26 январ куни авария содир бўлди. Бишкекда уйларда ҳаво ҳарорати 10-12 даражагача пасайиб кетди. Шаҳар бўйлаб вақтинчалик исиниш жойлари ташкил қилинди. Уларга бир сутка давомида 800 минг киши мурожаат қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кўчада совуқ туфайли 2 нафар фуқаро вафот этди.
Бундан аввал президент Сооранбай Жээнбеков стратегик объектда авария содир бўлишига айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ҳақида топшириқ берганди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги республиканинг энг катта шифохонасида иситиш қувурлари музлаб қолганлиги ҳақида маълум қилди.
Синоптиклар маълумотларига кўра, 26 январ куни тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40-45 даража совуқ бўлди. Қирғизистон ФВВ барча бўлинмалари хизматини кучайтирилган тартибда ўташга ўтказилган. Мактабларда ўқиш жараёни тўхтатиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Ўзбекистон ва Қозоғистонга электр энергияси узатишни тўхтатганлиги ҳақида хабар бергандик.