Қобулдаги портлашда 95 киши қурбон бўлди

© REUTERS / Mohammad IsmailPeople assist an injured man after a blast in Kabul, Afghanistan January 27, 2018
People assist an injured man after a blast in Kabul, Afghanistan January 27, 2018 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Худкуш террорчи портловчи моддалар билан тўлдирилган тез ёрдам машинасини одам гавжум жойда портлатиб юборди.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Кеча, 27 январ куни Қобулнинг дипломатик ваколатхоналар жойлашган туманида кучли портлаш юз берди, деб хабар қилмоқда Tolonews телеканали.

Солдаты афганской армии - Sputnik Ўзбекистон
Қобулдаги Intercontinental меҳмонхонасига қилинган ҳужумда 43 киши қурбон бўлди

Теракт худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган. У ичида портловчи моддалар билан тўлдирилган тез ёрдам машинасини одам гавжум жойда портлатиб юборган.

Портлашда 95 киши қурбон бўлди, 160 га яқин киши жароҳатланди. Қурбонларнинг аксарияти оддий фуқаролар. Жароҳатланганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Жароҳатланганларнинг кўпчиллиги оғир аҳоволда.

Қобул тезкор ёрдам кўрсатиш шифохонасида ўринлар етишмагани туфайли жароҳатланганлар касалхона олдидаги майдонда жойлаштирилган.

Телеканал хабарига кўра, ушбу портлаш учун жавобгарликни “Толибон” террорчилар гуруҳи ўз зиммасига олган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир ҳафта олдин Қобулдаги Intercontinental меҳмонхонасига ҳужум уюштирилган ва унда 43 киши қурбон бўлган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0