Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин нима ҳақида гаплашишди

© Фото: пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Владимир Путин провели телефонный разговор
Шавкат Мирзиёев и Владимир Путин провели телефонный разговор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон ва Россия орасида маҳсулот айрбошлаш 20%га ошганини қайд этишди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Кеча 26 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин орасида телефон суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Россия орасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этишди.

Суҳбатда 2017 йилнинг апрелида бўлиб ўтган давлат ташрифи ва раҳбарларининг мунтазам учрашуви кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилгани, алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаргани  - алоҳида таъкидланди. 

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли савдо-иқтисодиёт, инвестиция, молия ва транспорт-коммуникация соҳаларида салмоқли натижаларга эришилди. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда Россиянинг етакчи компания ва банклари иштирокида энергетика тармоғи, нефть-газ мажмуи, металлургия, машинасозлик, тўқимачилик ва озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш материаллари саноати ва бошқа йўналишларда йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Ўтган йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ошди ва 4,5 миллиард долларга етди.

Флаги РФ и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ўртасида ташқи савдо айланмаси 23 %га кўпайди

Шунингдек, давлат раҳбарлари Ҳудудлараро ҳамкорликка кўмаклашиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим доирасида мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасида самарали шериклик йўлга қўйилганини алоҳида қайд этдишди. 

Туристик ва маданий алмашинувлар кенгаймоқда, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида, минтақада тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш мақсадида ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини қатъий таъкидладилар. 

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0