Қирғизистон Ўзбекистонга электр экспорт қилишни тўхтатди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишЛинии электропередач.
Линии электропередач. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу чоралар мамлакатлараро шартномада назарда тутилган ва томонлар норозилигига олиб келмайди.

ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Қирғизистон Ўзбекистон ва Қозиғистонга электр энергияси узатишни тухтатди, деб хабар қилмоқда Қирғизистоннинг Akchabar нашри.

"Қирғизистон Миллий Энергетика холдинги об-ҳавонинг совиб кетиши муносабати билан Ўзбекистон ва Қозоғистонга электр энергияси экспорт қилишни вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилди. Чеклов 25 январдан бошланди", — дейилган компания хабарида.

Қирғизистон Миллий холдинги директори Айбек Калиев айтишига қараганда ушбу чоралар мамлакатлар орасида тушилган шартномаларда, назарда тутилган шунинг учун у қўшнилар норозилигига олиб келмайди.

Ҳақиқатдан ҳам, ушбу кунларда Марказий Осиё ҳудудига ноодатий совуқ об ҳаво кириб келган. Устига устак, яқинда Бишкекдаги ИЭСда кучли авария содир бўлди ва у ерда электр ишлаб чиқариши тўхтатилган эди.

Янгиликлар лентаси
0