KFC Ўзбекистонга келмоқда

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишВывеска кафе KFC
Вывеска кафе KFC - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда дунёнинг 110 мамлакатида фаолият кўрсатаётган ошхоналар тармоғи Ўзбекистонда ҳам очилади.

ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Товуқ гўштидан тайёрланган овқатларга ихтисослашган тезкор хизмат кўрсатиш ошхоналар халқаро тармоғи Ўзбекистон бозорига чиқмоқда  ва ушбу муносабат билан кадрлар изламоқда, деб хабар қилди spot.uz саҳифаси.

Хусусан hh.ru сайтида жойлаштирилган вакансияларга кўра, KFC Тошкентда ресторан директори, директор ёрдамчиси ва менежер лавозимларига кадрлар изламоқда.

KFC— Kentucky Fried Chicken (Кентакки штатидан қовурилган жўжа)- ресторанлар сони бўйича бугунги кунда дунёда “McDonald’s”дан кейин  иккинчи ўринни эгаллаган.

KFC Ўзбекистонда International Foodchain ташкилоти билан ҳамкорлик қилиши хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, американинг Yum! Brands, Inc. rорпорацияси дунёда оммавий бўлган 3та тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғини ўз ичига олган —KFC, Taco Bell,Pizza Hut. Компания 110 мамлакатда 42,7 минг ресторанларни назорат қилади.

Янгиликлар лентаси
0