"Газпром" 2018-2021 йилларда Сурхондарёда завод қуради

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишУчасток магистрального газопровода
Участок магистрального газопровода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Завод дастлабки йилларда йилига 2 млрд. кубометр, кейин - 4 млрд кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлади.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. "Газпром"нинг  халқаро тузилмаларидан бири бўлган — Gas Project Development Central Asia  компанияси 2018 — 2021 йиллар давомида Сурхондарё вилоятида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" газ конида газни қайта ишлаш заводи қуради, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Ушбу лойиҳа бўйича ҳамкорлик "Маҳсулотни тақсимлаш шартномаси" асосида йўлга қўйилган. Унинг умумий қиймати 5,8 млрд доллар. Лойиҳа 35 йилга мўлжалланган. Завод дастлабки йилларда йилига 2 млрд. кубометр, кейин — 4 млрд кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлади.

Ушбу лойиҳа 2017 йилнинг апрел ойида Ўзбекистон Ҳукумати ва бир гуруҳ инвесторлар — Gas Project Development, Altmax Holding Ltd. ва "Узнефтегазқазибчиқариш" АЖ иштирокида тузилган битимга асосан амалга оширилмоқда.

Айни дамда "Мустақилликнинг 25 йиллиги" газ конинида баҳолаш қудуғи қуриш ишлари олиб борилмоқда. Унинг ёрдамида кондаги углеводородар миқдори баҳоланади. Лойиҳани амалга оширишда халқаро сервис компанияси Eriell хизматларидан фойдаланилмоқда. 2019 йилда яна учта баҳолашг қудуғи қазиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0