Президент қарори: ОИТСга қарши кураш янгидан бошланади

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишЛаборантка проводит анализ крови на ВИЧ-статус в центре по профилактике и борьбе со СПИДом
Лаборантка проводит анализ крови на ВИЧ-статус в центре по профилактике и борьбе со СПИДом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қарор, ОИВ инфекцияли шахсларни эрта аниқлаш, касаллик бошқаларга юқишининг олдини олиш, беморларни самарали даволаш ҳамда уларга зарур бошқа тиббий хизматларни кўрсатиш бўйича янги сифатли босқич бўлиб хизмат қилади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон президен Шавкат Мирзиёев ОИТСга қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш ҳақидаги янги қарор имзолади.

Унда кейинги йилларда Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси арқалишининг олдини олиш чоралари, ОИВ эпидемиясига йўл қўймаслик чора тадбирлари белгиланган.

Янги қарорга кўра:

Как беречь себя от СПИДа - Sputnik Ўзбекистон
ОИТС - замон вабоси

ОИВ инфекциясининг тарқалиши сабаблари ўрганилиб, аҳоли орасида касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича мажмуавий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади; 

Барча ОИТСга қарши кураш марказлари ва туманлараро ОИВ диагностик лабораторияларининг моддий-техника базасини янгиланади;

ОИТСга қарши кураш хизматининг ягона маълумотлар базаси ташкил этилади;

ОИВ инфекциясига қарши кураш, жаҳон тажрибасига мувофиқ, касаллик аниқланган кунидан бошлаб амалга оширилади;

Юқори сифатли дори дармонлар сотиб олиш ва даволашнинг узулуксиз бўлишини таъминлаш мақсадида, антиретровирус препаратлар давлат бюджети ҳисобидан харид қилиниш тизими босқичма-босқич киритилади;

Шприц - Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазири: Россиянинг 10та регионида ҳар 50-киши ОИВ юқтирган

ОИВ инфекциясининг онадан болага юқиши олдини олиш учун ОИВ инфекцияли оналардан туғилган чақалоқларни 6 ойлик бўлгунга қадар сунъий сут аралашмалари билан таъминланади;

ОИВни юқтириб олганларни ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни кучайтирилади;

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши, ОИВ инфекцияли шахсларни эрта аниқлаш, касаллик бошқаларга юқишининг олдини олиш, беморларни самарали даволаш ҳамда уларга зарур бошқа тиббий хизматларни кўрсатиш бўйича янги сифатли босқич бўлиб хизмат қилади.

Ундан ташқари мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамият олдида ОИВ инфекциясига қарши курашиш бўйича олган мажбуриятлари тўлақонли бажарилишини таъминлайди.

Янгиликлар лентаси
0