Ўз "кучига" ортиқча ишонган нотариус ишдан олинди

© © Sputnik / Табылды Кадырбеков.Кресло руководителя
Кресло руководителя - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нотариус фуқародан ортиқча ҳужжат талаб қилган, устидан вазирликка шикоят қилингач - фуқарони қўрқитишга уринган.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Олмазор туман 7-сон давлат нотариал идораси нотариуси А.Қувондиқова сансалорликка йўл қўйгани учун ишдан бўшатилди, деб ёзмоқда "Инсон ва қонун" газетаси.

С.Аманова исмли фуқаро хонадонни ҳадя қилиш шартномасини қайд этиш учун ушбу нотариусга хизматидан фойдаланмоқчи бўлган. Барча керакли ҳужжатлар тақдим этилган бўлишига қарамасдан, нотариус фуқарони қайтадан судга мурожаат қилишга юборган.

Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда давлат нотариуслари йўқ қилинади

Ушбу муаммо юзасидан Адлия вазирлиги ходимлари нотариус Қувондиқова билан тушунтириш ишлари олиб боришига қарамасдан, нотариус мижоздан ортиқча ҳужжат талаб қилишда давом этган.

Натижада фуқаро бошқа нотариусга мурожаат қилишга мажбур бўлган ва ушбу нотариал ҳаракат қисқа муддатда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, расмийлаштирилган.

Шикоят юзасидан вазирликка чақирилган нотариус А.Қувондиқова масъул ходим иштирокида фуқаро С.Аманова билан қўпол муомалада бўлиб, уни ҳақорат қилган, фуқарога босим ўтказиш ниятида, унга нисбатан маҳалла фуқаролар йиғинидан салбий тавсифнома олганини айтиб, қўрқитишга уринган.

Юқоридаги ҳолатларнинг барчасини инобатга олган ҳолда, ички меҳнат тартиби қоидаларига асосан, А.Қувондиқова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Янгиликлар лентаси
0