ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Мана бир неча йилдан бери Тошкентда, Самарқандда ва бошқа бир қатор шаҳарларда, жамоатчилик фикрини ҳисобга олмаган ҳолда, бир асрлик чинорлар кесиб олинмоқда, дарахтлар шохлари “ваҳшийона” калта қилинмоқда, деб ёзади Nuz.uz нашри.
22 январь куни Facebookда Шохрух Мирзо кўчасидаги чинорлар кесиб олинаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Фотосуратларда Марказий банкнинг Самарқанд вилот бўлими биноси олдида ўсиб турган чинорлар тагидан кесиб олинаётгани кўриниб турар эди. Кесилган чинорларнинг шохлари усти очиқ автомобилга юкланиб, йўғон танаси эса Навоий вилояти давлат рақамига эга бўлган юк автомобилиги юкланаётган эди.
“Кесилган дарахтларнинг ердан қолган кундалари, уларнинг ёши бир асрдан ортиқ бўлганлигидан ва улар соппа-соғ бўлганлигидан далолат берар эди”, — деб ёзади воқеа жойида бўлган, нашр мухбири.
Ушбу воқеа юз берган жойда бўлган Марказий банк вакили мухбирга хабар беришига кўра, дарахтлар қонуний асосда кесиб олинган. Бунинг учун уларда махсус рухсатнома бор.
“Йўл кенгаймоқда, бу дарахтлар эса касалланган эди. Биз бу чинорларни кесаётганимиздан “тепадагиларнинг” хабари бор. Биз белгиланган пулни тўлаб, керакли ҳужжатни олдик. Бизни ишимиз қонуний”, — деган ёш ходим.
“Келажакда ҳам ана шундай қонуний асосда дарахтлар кесиб олинаверса, бизнинг шаҳарлар қандай аҳволга келади? Биз кислород ва ёзда сояни нимадан оламиз?”, — деб куйинади мухбир.
Охирги йилларда дарахтларни кесиш шундай ваҳшийона услубда олиб борилмоқда-ки, уларнинг кесилмаган танаси қолган холос. Тепа қисми буткул кесиб ташланмоқда (топпинг). Ғарбда бундай услубни “ёввойилик” дейишади. Бундай кесишдан кейин дарахтлар новда чиқара олмайди, уларда турли зараркунандалар пайдо бўлади ва охир оқибат дарахт қурбон бўлади…
Т.Рахматуллаев