Хитойда янги "Буюк девор" пайдо бўлади

© THOMAS COEX / AFPВеликая Китайская стена
Великая Китайская стена - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Девор "чет элдан кириб келиши мумкин бўлган экстремизм, сепаратизм ва терроризмга қарши ҳимоя" воситаси бўлиши айтилмоқда

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Синьцзян-Уйғур автоном минтақасида "Буюк девор" пайдо бўлади, деб хабар қилди China Daily, минтақа раиси Шократ Зокирга таянган ҳолда.

Мансабдор давомийлиги 5,7 минг километрни ташкил этувчи давлат чегараси ҳудудида хавфсизлик чоралари "чет элдан кириб келиши мумкин бўлган экстремизм, сепаратизм ва терроризмга қарши ҳимоя" сифатида кучайтирилаётганини маълум қилган.

У шунингдек, энг муҳим вилоятларда ижтимоий ҳимояни таъминлаш мақсадида барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилган.

Зокир, синцзян ҳукумати хавфсизлик чоралари тариқасида интернет устидан назоратни кучайтиришларини ва чегара олди ҳудудларида инфратузилмаларни яхшилашлари ҳақида тушунтириш берган.

Янгиликлар лентаси
0