Абдуҳакимов Регистон мадрасаларидаги савдо шохобчалари ҳақида фикр билдирди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПлощадь Регистан
Площадь Регистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Регистон майдонидаги мадрасалардан жой олган савдо шохобчаларини тўлиқ ўзбекона миллий услубда ташкил қилиш керак, деди Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Регистондаги савдо шохобчалари орқали ҳунармандларимиз ўз маҳсулотларини сотиш имконига эга бўлмоқда, фақат бу шохобчаларни тўлиқ ўзимизни миллий услубда ташкиллаштиришимиз керак, деди Спутник мухбирининг тарихий объектларнинг савдо точкаларига айлантирилишига қандай қарайсиз, деган саволига жавобан "Ўзбектуризм" қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов.

Празднование Навруза - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўтказиладиган тадбирларни ягона календари чиқарилади
"Қачон ҳунармандчилик ривожланади? Қачонки ҳунармандларимиз шундай жойларда савдо-сотиқ қилса, уларни маҳсулотлари ўша ердан сотилса, бошқа иложи йўқ. Очиғини айтаганда, буям бир аччиқ ҳақиқат, бу шохобчаларда Хитойдан келган товарлар ҳам сотилмоқда. Шунинг учун уларни сал тартибга солиб, ўзимизни миллий анъаналарга хос, милий услубда бўлган сувенир дўконларига айлантиришимиз керак", — деди Абдуҳакимов.

Туризм қўмитаси раиси, шунингдек, ҳунармандлар ўз маҳсулотларини арзон нархларда сотишларига қарши эканлигини айтиб ўтди. 

"Ҳамма нарсани ҳам арзонга қилишимиз керак эмас. Ўзимизни имкониятларимизни паст нархларда ўтказамиз. Чет элдагилар ўзларининг ўймакорлик ёки каштачилик маҳсулотларини ҳеч қачон бизни нархда сотмайди", — деди у.

Янгиликлар лентаси
0