ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ушбу йилнинг феврал ойидан бошлаб Ўзбекистон темир йўллари “Тошкент-Москва”, “Тошкент-Уфа” ва “Андижон-Москва” йўналишларида поездлар қатнови ҳафтасига 2 маротаба амалга ошириладиган бўлади.
“Тошкент – Волгоград” йўналишидаги қатновлар сони эса ҳафтасига 3 маротабага етказилади.
Компания матбуот хизмати ушбу йўналишларда чипта харид қилишда муаммолар туғилса АЖ маҳаллий офисларига ёки расмий Telegram каналига қуйидаги номер орқали +998909577874 мурожаат қилишни маслаҳат беради.