ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йилдан бошлаб тиббий суғурта механизми босқичма-босқич жорий этилади, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.
Ўзбекистон президенти фармони билан қабул қилинган "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили" Давлат дастурига мувофиқ, шу йилдан бошлаб Ўзбекистонда тиббий суғурта механизми жорий этишга киришилади.
2018 йилда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғруқ бўлими негизида туманлараро перинатал марказлари ташкил этилади.
Ҳужжатда, шунингдек, ҳар йили ҳар бир туман ва шаҳардан 70 тагача оилага маиший техника (газ ва электр печлар, холодильниклар, тикув машиналари ва ҳ. к.) ёки бир бошдан қорамол харид қилиниши белгиланган.
"Тараққиёт стратегияси" маркази хабарига кўра, 231 банддан иборат Давлат дастурида 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган.