Пропискасиз Тошкентдан уй сотиб олиш мумкин бўлади

© Sputnik / Алексей СтефановКлючи от новой квартиры
Ключи от новой квартиры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловлар бекор қилинади

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Доимий пропискасиз Тошкент шаҳри ва вилоятида уй-жой сотиб олиш мумкин бўлади, деб хаар қилди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ишга кириш учун прописка керак бўлмайди

Таъкидланишича, Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловлар бекор қилинади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан бугун қабул қилинган "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастурида кўрсатилган, деб ёзади нашр.

Ҳужжатга кўра, шунингдек, Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш мақсадида вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан) бўлиш муддати узайтирилади.

Янгиликлар лентаси
0