Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишДеньги
Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий банки 23 январдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 23 январдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк энг кўп валюта сотилган ва харид қилинган ҳудудларни маълум қилди

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг расмий курси 17,55 сўмга кўпайди ва 8163,93 сўмни ташкил қилди.

Евронинг курси эса 13,13 сўмга кўтарилиб, 9978,77 сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Россия рубли 11 га тийинга қимматлашиб, 144,08 сўмни ташкил қилди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтда Марказий банк 2017 йилда сотилган ва харид қилинган хорижий валюта тўғрисидаги маълумотлар ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистонда 2017 йил 5 сентябрдаги жисмоний шахслар банклар орқали айирбошлаш йўлга қўйилган. Хусусан, 2017 йил сентябрь-декабрь ойларида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан 854 миллион долларни сотиб олинган. Валютани аҳолига сотишга келадиган бўлсак, Ўзбекистон банклари томонидан аҳолига эса 56 миллион доллар сотишган.

Валюта сотиб олиниши тижорат банкларнинг конверсион бўлимларда халқаро тўлов карталарига туширилиши орқали амалга оширилмоқда. Ушбу карталардан фойдаланиш чет эл мамлакатларда ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Янгиликлар лентаси
0