Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида уч томонлама мажлис бўлиб ўтади

CC BY-SA 2.0 / t_y_l / P9070968МИД Узбекистана
МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу тадбир олдидан халқаро автомобиль ташув масалалари бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ва Ўзбекистон-Хитой икки томонлама мажлисларини ўтказиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. 2018 йилнинг 24-25 январь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида 1998 йил 19 февралда имзоланган халқаро автомобиль қатновлари тўғрисидаги Битимни амалга ошириш бўйича уч томонлама мажлис бўлиб ўтади.

Учрашувда Хитой Халқ Республикаси Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Республикаси Транспорт ва йўллар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги делегациялари иштирок этади.

Ушбу тадбир олдидан халқаро автомобиль ташув масалалари бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ва Ўзбекистон-Хитой икки томонлама мажлисларини ўтказиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0