Тошкентда сохта ЙҲХБ ходими қўлга олинди

© SputnikИнспектор Гаи остановил для проверки автомобиль
Инспектор Гаи остановил для проверки автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон қонунларига кўра давлат хизматчиларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваригача жарима белгиланган.

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Шанба 20 январь куни соат 14:30 ларда “Сергели” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходимларига, фуқаро мурожаат қилиб, Бинокор кўчасидаги автомобиль йўлида автомашина хайдовчиларини тўхтатиб, уларнинг ҳужжатларини текшираётган ЙҲХБ ходими унда шубҳа уйғотганлигини маълум қилган.

© ГУВДСохта ЙҲХБ инспектори
Лже инспектор СБДД в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Сохта ЙҲХБ инспектори

Ушбу хабарга асосланиб, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари юқорида кўрсатиб ўтилган жойга борган вақтларида, ҳақиқатдан ҳам фуқаро Рузматов Азизбек Аширалиевич, ички ишлар органи ходимларининг хизмат кийимида, гўёки ЙҲХБ ходими сифатида автоуловларни тўхтатиш билан шуғулланаётганлиги аниқланган.

А.А.Рузматов текширилган вақтда, у аслида ЙҲХБ ходими эмаслиги маълум бўлган ва ундан жезл, радиоалоқа воситаси, хуштак, ЙҲХБ ходимининг қалбаки кўкрак нишони ва қалбаки маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомалари борлиги аниқланган.

© ГУВДСохта инспекторнинг "жиноят қуроллари"
Лже инспектор СБДД в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Сохта инспекторнинг "жиноят қуроллари"

Мазкур ҳолат юзасидан А.А.Рузматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг бошида Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодекси 209−1-модда билан тўлдирилган эди. Унга кўра давлат хизматчиларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваригача жарима белгиланган эди.

Янгиликлар лентаси
0