ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ишчи ташрифи давом этмоқда.
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида жойлашган Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли қисмга ташриф буюиб у ерда ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шароитлари билан танишди.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида янги қурилган Санъат саройи ва амфитеатрда бўлиб у ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Санъат саройи 700 кишига, Амфитеатр 3 минг киши мўлжалланган. У ерда овоз ёзиш, созлаш, ёритиш ускуналари, мониторлар ўрнатилган.Шунингдек таржимон хоначалари, актер ва санъаткорлар хоналари қурилиб улар керакли ускуналар билан жиҳозланган. Саъат масканининг умумий майдони 32,5 гектар. Атроф ободонлаштирилган, мусиқали фаввора қурилган.
Шавкат Мирзиёев санъаткорларга Исо ат-Термизий ҳамда Алпомиш ҳақида асарлар яратишкераклигини таъкидлади.
Шунингдек, президент театр арбобларига кўп қаватли уйлар қуриш бўйича топшириқлар берди.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев «Амударё» болалар оромгоҳи ва унинг ҳузурида барпо этилган Бахшилар мактабини бориб кўрди.
Президент матбуот хизмати хабари асосида.