ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлиши муносабати билан Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазири ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ФВВ матбуот-хизмати.
"Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазири — Владимир Пучков, Қозоғистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи "Самара-Чимкент" автойўлида йўловчи автобусида ёнғин содир бўлиши натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳалок бўлганлиги муносабати билан Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги номидан чуқур ҳамдардлик билдирди.
Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирининг берган ахборотида — "Биз дардингизга ҳамдардмиз, ҳалок бўлган ва жабрланган фуқароларнинг оила аъзолари билан бирга қайғудамиз" деб баён қилди", — дейилади хабарда.
Ўзбекистонга бутун дунёдан ҳамдардлик билдирилган телеграммалар келиши давом этмоқда.