Қирғизистон президенти Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди

© © Пресс-служба правительства / Сабыр АильчиевПрезидент Сооронбай Жээнбеков
Президент Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
18 январь куни Самара - Чимкент трассасида «Икарус» русумли автобуснинг ёниб кетиши натижасида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбой Жээнбеков Қозоғистонда юз берган мудҳиш фожиа юзасидан Шавкат Мирзиёевга ўз ҳамдардлигини билдирди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Сгоревший автобус, в котором погибли 52 человека из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ Ақтобе фожиаси ҳақида расмий баёнот берди

"Қирғизистон халқи ва шахсан ўз номимдан Қозоғистонннинг Ақтобе вилоятида рўй берган мудҳиш воқеада ўзбекистонлик фуқароларнинг ҳалок бўлгани учун чуқур ҳамдардлик билдираман. Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳам таъзия изҳор қиламан ва жабрланганларга соғайиб кетишини чин дилдан истайман", — дейилган Қирғизистон президенти мактубида.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 январь куни Самара — Чимкент трассасида «Икарус» русумли автобуснинг ёниб кетиши натижасида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.

Янгиликлар лентаси
0