Меҳнат мигрантлари Россияга бориш учун нега автобусни танлашади?

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПолициячилар Москвадаги "Садовод" бозорини текширмоқда
Полициячилар Москвадаги Садовод бозорини текширмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон инвестициялар ва тараққиёт вазирлиги автобус йўловчиларни ташишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлмагани ҳақида баёнот берган, автобуснинг техкўриги муддати эса қарийб икки йил олдин ўтиб бўлган

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия ва Қозоғистон сингари давлатларга пул топиш учун бораётган ўзбекистонлик мигрантлар кўзланган манзилга етказувчи транспорт тариқасида автобусни пулни иқтисод қилиш мақсадида танлашади, бу ҳақда пайшанба куни "Халқ сўзи" нашри хабар қилди.

Сгоревший автобус, в котором погибли 52 человека из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Қозоғистондаги фожиа бўйича махсус ҳуқумат комиссиясини ташкил қилди
Пайшанба куни эрталаб Ақтўбе вилоятининг Самара-Шимкент трассасида Қозоғистон давлат рақамига эга, 57 йўловчи, жу жумладан 2 нафар ҳайдовчи бўлган автобус ёниб кетди. Қозоғистон ҳукумати тақдим этган маълумотларга кўра, 52 киши тириклай ёниб кетган, 5 киши омон қолишга муваффақ бўлган, улар енгил даражада куйиш жароҳатини олганлар.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчиларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароси, ҳайдовчилар — Қозоғистон фуқаролари бўлишган.

Қозоғистон инвестициялар ва тараққиёт вазирлиги автобус йўловчиларни ташишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлмагани ҳақида баёнот берган, автобуснинг техкўриги муддати эса қарийб икки йил олдин ўтиб бўлган.

"Пул топиш кетаётганларнинг ҳаммаси автобус — ишончсиз транспорт эканлигини тушунишади. Бизнинг йигитларимиз ҳалок бўлаётган авариялар жуда кўп юз беради. Нега барибир автобусларда бораверишади? Сабаби — пул", — деган нашрга Россия Федерациясида ишлаётган мигрантларнинг бири.

Автобус Сетра - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ФВВ вакиллари Ақтобеда қурбонлар рўйхатини тузмоқда
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон билан чегарадош Россия шаҳарларигача 250 минг сўмга (30 доллар тахминан) етиб бориш мумкин. "Бу Тошкентдан поездда боргандан кўра анча арзон", — деб ҳисоблайди суҳбатдош.

Ўзбекистондан Остонагача плацкарт темирйўл чиптасининг нархи — 585 минг сўм (73 доллар)ни, Самарагача эса 850 минг сўм(105 доллар)ни ташкил этади.

"Пул топиш учун кетаётганлар учун ҳар бир тийин қадрли. Мисол учун мен йўл ҳақи учун қариндошимдан қарз олганман. Шунинг учун сутка-икки кун чидашга тўғри келади", — деган нашрга суҳбатдош.

Мигрант шунингдек, автобус салонидаги тирбандлик ва юклар ҳақида гапирган — қоплар ва коробкалар ўриндиқлар орасида туришини айтган. "Агар ёниб кетган автобусда ҳам шундай ҳолат юз берган бўлса, одамларда омон қолиш учун имкон бўлмаган. Улар бу тирбандликда ташқарига қочиб чиқолмас эдилар", — деб тахмин қилган суҳбатдош.

Янгиликлар лентаси
0