Ўзбекистон ФВВ самолёти яқин вақт ичида Ақтобега учади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишСамолет Ил-76ТД МЧС РФ в аэропорту
Самолет Ил-76ТД МЧС РФ в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қутқарувчилар ва тиббиёт ходимлари минган самолёт фожеа жойига учиш учун тайёр ҳолатга келтирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Ўзбекистон ФВВ самолёти яқин вақт ичида Ақтобега вилоятига учади, деб хабар қилди Sputnik мухбирига ФВВ вакили.

Самолётда ФВВ ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари ва мутахассислари бўлади. Раҳбарлардан — вазир ўринбосарлари.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб соат 10:30 Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида 57 киши минган автобус ёниб кетган. Йўловчиларнинг 52 нафари қурбон бўлди. Қозоғистон ФВВ хабарига кўра,улар Ўзбекистон фуқаролари.

 

Мавзу бўйича янгиликларни саҳифамизда кузатиб боринг. 

 

Янгиликлар лентаси
0