Ўзбекистонда гипсокартон тақчиллиги юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишПроизводство гипсокартона
Производство гипсокартона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гипсокартон ишлаб чиқарувчи завод "Бухорогипс" саноат қувватларини кўпайтириш мақсадида таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шу муносабат билан 2018 йил 1 мартга қадар завод вақтинчалик ўз иш фаолиятини тўхтатди

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Гипсокартон ишлаб чиқарувчи завод "Бухорогипс" ўзбекситонликларни ўз маҳсулотига бўлган тақчиллик эҳтимоли мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар қилди Sputnik мухбири. 

Компания маълумотларига кўра, бу завод ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш мақсадида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

"Заводимиз 2018 йил 1 мартга қадар вақтинчалик тўхтатилади. Шу муносабат билан қурилиш молларини савдо бозорлар ва дўконларда гипсокартон кичик тақчиллиги юзага келиши мумкин", — деб таъкидлашди компанияда.

Ундан аввал "Кнауф" компанияси вакиллари ушбу заводнинг 30 %дан кам бўлмаган даражада ишлаб чиқариш қувватларини ошириш режалаштирилганлиги маълум қилишди.

Германия банклари Ўзбекистонга 1 миллиард еврога яқин маблағ ажратади

Германия компанияси ўз лойиҳаларини ривожлантириш мақсадида 50 миллион доллардан ортиқ инвестиция киритиш режалаштирилган. Шу ўринда компания раҳбарияти бир неча марта ушбу жараённи ушлаб турувчи омиллар (конвертация йўқлиги ва даромадларни репатрация қилиниши) ҳақида айтишган. Ўтган йилнинг сентябрь ойида бу муаммоларни ҳал этилиши германиялик ишбилармонларни республикада ўз қувватларини янада ошириш бўйича ҳаракатларни жадаллаштиришга туртки бўлди. 

Ўзбекистонда "Кнауф" тарихи 2005 йилда бошланган. Компания "Бухорогипс" заводнинг йирик акциядори бўлиб, уни ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича инвестиция мажбуриятларини ўз зиммасига олди.

2009 йилда жиддий реконструкциядан сўнг корхона қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқаришни бошлади. Икки йилдан сўнг Бухоро вилоятида гипсокартон ишлаб чиқариш заводи очилди. Шу вақт мобайнида Германия ишлаб чиқарувчиси мамлакатдаги замонавий ишлаб чиқариш объектларини яратиш учун жами 63 миллион доллардан зиёд маблағ ажратди.

Янгиликлар лентаси
0