Улгуржи савдогарларга катта енгиллик берилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишРабота оптовой базы
Работа оптовой базы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати эндиликда улгуржи савдогарларга лицензия олишда юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномани тақдим этиш тўғрисидаги талаб ҳам бекор қилиниши ҳақида хабар берган эди

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2018 йил 1 февралдан бошлаб улгуржи савдо корхоналарига лицензия олишда устав фондига йирик пул маблағи киритиш бўйича талаб бекор қилинади. Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг бугун, 16 январь куни имзоланган "Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида таъкидланган.

Работа Сбербанка - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда биринчи валюта алмаштирувчи банкомат ишга тушди
Ҳужжатга кўра, улгуржи савдога лицензия олишда энг кам иш ҳақининг 3500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шундан пул маблағлари энг кам иш ҳақининг 1200 бараваридан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилган устав фонди мавжудлиги ҳақидаги талаб бекор қилинади.

2018 йил 1 февралдан эътиборан озиқ-овқат маҳсулотларининг режалаштирилаётган хариди ҳақидаги батафсил ахборот ҳар ой Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати эндиликда улгуржи савдогарларга лицензия олишда юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномани тақдим этиш тўғрисидаги талаб ҳам бекор қилиниши ҳақида хабар берган эди.

Янгиликлар лентаси
0