Қозоғистонда улкан ва ғаройиб торт пиширилди

© Ренат АгзамовТорт в Чимкенте
Торт в Чимкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шымкентдаги тўйда оғирлиги 7 тонна нархи 179 минг доллар бўлган торт пиширилди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Бугун ижтимоий тармоқ ва ОАВларнинг барчаси Қозоғистоннинг Шымкент шаҳридаги тўлардан бири учун тайёрланган торт ҳақида гапирмоқда.

Хабарда айтилишига кўра, тортни Ренат Агзамов исмли қандолатчи тайёрлаган. Торнинг оғирлиги 1,5 тонна, диаметри 3 метр, баландлиги 4,2 метр. Нархи эса — 21 млн тенге ёки 179 000 доллар.

Публикация от RENAT AGZAMOV (@renat_agzamov) Янв 12, 2018 at 10:51 PST

Ушбу торт оддий тортлардан яна бир фарқи — унинг устида ҳақиқий қўғрчоқ театри намойиши бўлиб ўтди.

Торт устида чиройли, бир неча қаватдан иборт уйинчоқ қаср билан безатилган. Торт омма олдига олиб чиқилганидан кейин, икки от қўшилган чиройли фойтун қаср олдига келиб тўхтади. Ундан келин ва куёв тушиб қаср ичига киришди, сўнг қасрнинг учинчи қаватига чиқиб, балкондан кўринишди. Демак торт ичида лифт ҳам ўрнатилган экан.

Янгиликлар лентаси
0