Муддатли ҳарбий хизматга баҳорги чақириқ бошланди

© Служба национальной безопасности Республики УзбекистанПринятие военной присяги
Принятие военной присяги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳақида Ўзбекистон Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг қарори имзоланди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муддатли ҳарбий хизматга баҳорги чақириқ ҳақидаги президент қарори эълон қилинди.

Унга кўра, чақирув ёшидаги фуқаролар март-апрел ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

“Чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2018 йилнинг феврал-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилсин”, — дейилган президент қарорида.

Қарорга кўра, чақирилишдан озод этишга ҳуқуқи бўлган фуқаролар, сафарбарлик чақируви резервига олинади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар эса 2018 йилнинг февраль-апрель ойларида Қуролли кучлар резерви сафига қўшилади.

Янгиликлар лентаси
0