ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси бугун Ўзбекистон вақти билан 16.00да журналистлар билан онлайн мулоқот ўтказади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.
Илгарироқ маҳаллий ОАВларга берган интервьюсида бугунги кунда Азиз Абдуҳакимов бугунги кунда мамлакатда туризмни ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб, бу борада 31 пунктдан иборат дастур қабул қилинишини маълум қилган.
Абдуҳакимовга кўра, дастурнинг ҳар бир пункти чет элликлар эътиборини Ўзбекистонни зиёрат қилишга жалб қилишдан иборат.
Туризм қўмитаси раисининг сўзларига кўра, бунинг учун тегишли стандарт қабул қилинади ва унга кўра, экспортга юборилаётган ҳар бир маҳсулот упаковкасида мамлакат туристик бренди рекламаси жойлаштирилади.
Маълумотларга кўра, хитойликлар қалбига — Фарғона самовий тулпорлари ҳақидаги ҳикоялар орқали, турклар қалбига — уларнинг аждодлари замини ҳақида, японлар қалбига эса — будда ёдгорликлари ва россияликлар қалбига мазали мевалар ҳақидаги ҳикоялар орқали йўл топиш режалаштирилган.
Шунингдек, туризм элчилари институти жорий этилиши кутилмоқда.