Остонада икки сичқон банкоматдаги пулларни паққос туширди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишРабота Сбербанка
Работа Сбербанка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Остонадаги банкоматлардан бирида инкассация вақти иккита сичқон ва қоғоз пул қолдиқлари топилди.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Қозоғистоннинг Остона шаҳрида, икки сиққон совуқ ҳаводан қочиб банкомат ичига кириб олган, кейин эса у ердаги қоғоз пулларни ея бошлаган.

Инкассация ходимлари банкоматни очган вақтида бир тўплам қоғоз пул қолдиқлари топишган. Кейинчалик банк ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган.

“Ҳақиқатдан ҳам, Остона шаҳри яқинида ўрнатилган банкоматларнинг бирида, инкассация жараёнида икки сичқон топилди. Улар совуқдан қочиб банкомат ичига кириб олганга ўхшайди. Айни дамда уларнинг ҳаётига ҳеч нарса ҳавф солмаяпти”, — дейилган банк хабарида.

Банк маълум қилишича, кемирувчилар умумий ҳисобд 100 минг тенге пулга зарар етказишган. (300 долларга яқин), nur.kz хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0