ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Интернетда охири ўлим билан якунланиши мумкин бўлган флешмоб яшин тезлигида оммалашмоқда — ўсмирлар кир ювиш учун мўлжалланган гелларни чайнаб, "тановвул" жараёнини Интернет тармоғига қўйишмоқда ва "эстафета"ни ўз дўстларига ва танишларига узатишмоқда. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.
Флешмоб иштирокчиларидан бири телеканалга берган интервьюсида капсулаларнинг хавфи ҳақида олдиндан билганини айтган. Аммо, "эстафета"ни қабул қилгани учун, таблеткани ейишга қарор қилган.
"Одамларнинг аксарияти мен учига чиққан аҳмоқ эканимни айтишар, ёки нега мен бу иш билан шуғулланаётганимни сўрашар эди", — деб ҳикоя қилган йигит.
Fox News хабарига кўра, флешмоб, ҳажвий нашрлардан бирида эълон қилинган ҳазил видео туфайли оммалашга бўлиши мумкин. Видеода кўриниши иштаҳали бўлгани учун гел-таблеткаларни иштаҳа билан "юаётган" эркак тасвирланган.